UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 окт 09:59
Янгиликлар

Теннис

Olamsport инсайди тасдиқланди: россиялик истиқболли теннисчи энди Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади, у биринчи рақамли теннисчимизга айланди

Октябрь ойи аввалида Ўзбекистон теннис федерацияси россиялик икки теннисчини маҳаллийлаштириш бўйича фаол иш олиб бораётгани ҳақида хабар бергандик.

Куни кеча WTA россиялик 21 яшар ракетка устаси Мария Тимофеева эндиликда Ўзбекистон номидан мусобақаларда иштирок этиши ҳақида маълум қилди.

Мария ҳозирда жаҳон рейтингида 146-ўринни эгаллаб турибди. У 19 октябрь куни Португалиядаги ITF W75 турнирида ғалаба қозонган эди. Унинг фаолияти давомидаги энг юқори рейтинги 93-ўрин бўлган.

Москвада туғилган Тимофеева Словениянинг Копер шаҳрида Анья Морель мураббийлиги остида шуғулланади. 2023 йилда у Будапештдаги турнир финалида украиналик Катерина Беиндлни мағлуб этиб, ўзининг биринчи WТА Tour чемпионлигини қўлга киритганди. Кейин эса оёғидан олган жароҳати туфайли уч ойлик танаффус олганди.

2024 йилда Мария Тимофеева Австралия Очиқ чемпионатида дебют қилди (саралаш босқичидан ўтди) ва тўртинчи босқичга қадар етиб борди. Мариянинг фаолияти давомида ишлаб топган мукофот пуллари 796 826 долларни ташкил қилади.

Спортчининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига назар ташлайдиган бўлсак, унинг сентябрь ойи охирида Тошкент шаҳрида бўлганини кўриш мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг