UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 сен 07:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олим Муҳамедов: "Испаниядаги ЖЧ биз учун энг муҳим мусобақа"

Теглар :  Олим Муҳамедов
Бир неча кун олдин Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида ёшлар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилди.

Ушбу мусобақада Олим Муҳамедов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этди. Вакилларимиз мусобақадан умумий ҳисобда 11 та медаль қўлга киритиб қайтишди. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати ушбу мусобақа якуни бўйича Олим Муҳамедовнинг фикрлари билан қизиқди. 

"Анапа мезбонлик қилган мусобақада 14 нафар боксчи билан иштирок этдик. Баҳсларда жаҳоннинг 19 та мамлакатидан ёш боксчилар қатнашишди. Ўз навбатида биз ҳам терма жамоамиз аъзоларининг имкониятларини синовдан ўтказиб олдик. Мусобақа якунига кўра, 11 та медаль - 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритдик. 

- Бундай мусобақаларда одатда натижа энг асосий мақсад бўлмайди. Шундай бўлсада, мусобақадаги ҳакамлик ҳақида қандай фикрдасиз? 

- Дарҳақиқат, мусобақадан асосий мақсад натижа эмас, балки боксчиларимизнинг бугунги кундаги ҳолатини кўриб олишдан иборат эди. Шунинг учун, ҳакамлар ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Лекин шуни айтишни истардимки, саралаш баҳслари доирасида бир қатор боксчиларимиз жангда мутлоқ устунлик билан ғалаба қозонган жойида, мезбон боксчининг қўлини юқори кўтаришди. Аммо биз жанг натижаси юзасидан эътироз билдирдик. Баҳс қайта кўриб чиқилди ва якунда адолат қарор топиб, боксчиларимиз кейинги босқичга йўл олишди. Бу мусобақалар вақтида кузатилиб турадиган ҳолат.


- Ноябрь ойида Испанияда ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Ушбу мусобақага тайёргарлик қандай кетмоқда? 

- Ҳа, 14-26 ноябрь кунлари Испаниянинг Ла Нусия шаҳри ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бизнинг ёш тоифаси учун йилнинг энг асосий мусобақаси ҳисобланади. Айни пайтда жаҳон чемпионатига тайёргарлик қизғин давом этмоқда. Ноябрь ойига қадар йигитларни максимал равишда формага олиб кирамиз. Унгача Андижонда ўтказиладиган В.А.Золотарёв халқаро хотира турнирида ҳам қатнашамиз.


- Жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибни аниқлаб олдингизми? 

- Ҳозирча жаҳон чемпионатига борадиган якуний таркибимиз аниқ эмас. Ноябрь ойига қадар ҳали вақтимиз бор ва ўша пайтга келиб ким терма жамоага муносиб бўлса, ўша боксчи Испанияга боради. Айтиб ўтганимдек, Андижонда ўтказиладиган халқаро мусобақада ҳам йигитларимиз қатнашишади ва мазкур мусобақадаги иштирок мураббийлар штаби учун ҳулоса қилишда катта аҳамиятга эга бўлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг