UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 июн 17:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олимжон Назаров Eliminator жангида рингга чиқади

Профессионал бокснинг ўта енгил вазн тоифаси (50,8 кг) рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Олимжон Назаров даъвогарлар жангида рингга кўтарилади.

WBO Oriental камари соҳиби бўлиб турган тажрибали чарм қўлқоп устамиз 10 сентябрь куни Японияда ташкил этиладиган бокс оқшомида фаолиятидаги муҳим жанглардан бирини ўтказади. Назаров (28-5) шу куни рейтингнинг биринчи поғонасидан жой олган япониялик Рику Кано (20-4-2)га қарши рингга читқади. 

Ушбу 12 раундлик баҳс Eliminator, яъни даъвогарлар жанги мақомида бўлади. Ғолиб боксчи чемпионлик камарига мажбурий даъвогарга айланади. Айни пайтда бу вазн тоифасида америкалик Жесси Родригез WBO чемпиони бўлиб турибди. 

Маълумот учун, Рику Кано Asia-Pacific камари соҳиби бўлиб, охирги 6 та жангининг 5 тасида ғалаба қозонган. Сўнгги жангини шу йилнинг 16 апрель куни ҳамюрти Дайки Камеямага қарши ўтказиб, дуранг қайд этган. Назаров эса 28 январь куни Сеул шаҳрида таиландлик 27 ёшли Жакравут Мажунгоенга (42-2-2)ни тўлиқ 12 раунд давом этган жангда очколар ҳисобига кўра (120-108, 120-108, 120-108) мағлуб этган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг