UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 ноя 09:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олимжон Назаровнинг навбатдаги ҳимоя жанги санаси, рақиби ва манзили маълум

Энг тажрибали чарм қўлқоп устамиз Олимжон Назаров навбатдаги жангини ҳам Вьетнам давлатида ўтказиши аниқ бўлди.

Енгил вазн (50,8 кг) тоифасида WBO Oriental камари соҳиби бўлиб турган ҳамюртимиз 10 декабрь куни Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади. Назаровнинг 12 раундлик жангдаги рақиби таиландлик Мажунгоен Жакравут бўлади. 

Маълумот учун, 27 ёшли Жакравут проф рингда 46 та жанг ўтказган бўлиб, 42 ғалаба (21 нокаут), 2 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган. 38 ёшли Назаров эса 33 та жанг ўтказган. Ҳисобида 28 ғалаба (15 нокаут) ва 5 та мағлубият бор.   

Эслатиб ўтамиз, боксчимиз охирги жангида филиппинлик Биенвенидо Лигасни 114:113, 115:112, 115:112 ҳисобларида мағлуб этиб, ўзига тегишли WBO Oriental камарини муваффақиятли ҳимоя қилганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг