UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 июл 14:25
Янгиликлар

Камондан отиш, Париж-2024

Олимпиада сари: Тарихда илк бор камондан отиш баҳсларида қатнашамиз (Барча тафсилотлар)

Франция пойтахти Париж шаҳрида ёзги Олимпия ўйинлари старт олиш арафасида.

Olamsport.com нашри шу муносабат билан Париж-2024 Олимпиадасидаги ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид қизиқарли маълумотларни бўлишиб боради.

Бу йилги мусобақада тарихда илк бор ўзбекистонлик спортчилар камондан ўқ отиш баҳсларида иштирок этади.

Беллашувларда икки нафар ҳамюртимиз — Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Зиёдахон Абдусатторова 2023 йил ноябрь ойида Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилган Осиё лицензион турнирида яккалик дастурида финалга қадар етиб бориб, тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси учун йўлланмага эга чиққан эди.

Мусобақадан кейин берган интерюсида Зиёдахон у учун барча узилган ўқлар муҳим экани, ўқ узишдан олдин хаёли фақатгина 10 очкони кўзлашда бўлишини айтиб ўтган эди.

Олимпиадада Абдусатторова иштирок этадиган аёллар ўртасидаги индивидуал баҳслар 25 июль кунидан старт олади. Беллашувларда умумий 64 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради. Улар дастлаб, рейтинг баҳсларини ўтказишади. Шундан сўнг, 4 август санасидан бошлаб, асосий беллашувлар бошланади.

Амирхон Содиқов қатнашадиган эркаклар ўртасидаги яккалик дастурида ҳам ҳудди шундай ҳолат. Аёллар ўртасидаги яккалик беллашувларига 3 август, эркаклар баҳсларига 4 август куни якун ясалади. 

Бундан ташқари, Зиёдахон ва Амирхон микст дастурида ҳам чиқиш қилади. Ушбу дастурдаги ўйинлар 2 август куни ўтказилади. 

Маълумот учун, камондан ўқ отиш баҳсларида энг кўп лицензиялар Хитой, Хитой Тайпейи, Франция (мезбонлик ҳуқуқи туфайли), Буюк Британия, Ҳиндистон, Мексика, Корея Республикасига насиб этган (6).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг