UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 июл 12:17
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

ОЛИМПИАДАГАЧА. Лондондаги Олимпиада Ўзбекистон учун қандай ўтган?

Ўзбекистон 2012 йил 27 июлдан 12 августга қадар Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиадада иштирок этган.

Делегациямиз вакиллари 15 та спорт туридан 53 нафар спортчи (36 нафар эркак, 17 нафар аёл) билан ўйинларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.

Қайси спорт туридан неча нафар спортчи иштирок этган? 

Бокс - 6 нафар 

Эркин кураш - 8 нафар 

Юнон-рум кураши - 2 нафар 

Спорт гимнастикаси - 1 нафар 

Дзюдо - 6 нафар 

Енгил атлетика - 13 нафар

Сузиш - 2 нафар 

Ўқ отиш - 1 нафар 

Оғир атлетика - 6 нафар 

Трамполин - 1 нафар

Велоспорт - 2 нафар 

Таэквондо - 3 нафар

Теннис - 1 нафар 

Бадиий гимнастика - 1 нафар 

Совриндорлар 

Ўзбекистон ушбу Олимпия ўйинларида 2 та бронза медалини қўлга киритган. Дзюдо бўйича 60 кг вазнда Ришод Собиров ўзининг Олимпия ўйинларидаги иккинчи бронза медалини қўлга киритган бўлса, бокс бўйича 75 кг вазнда Аббос Атоев ҳам Ўзбекистонга яна бир бронза медалини олиб келган. Шунингдек, МОҚ 2012 йил 6 ноябрда эркин курашчимиз Сослан Тигиевнинг бронза ҳамда 2019 йилда Артур Таймазовнинг олтин медалларини допинг сабабли бекор қилган.

Ўзбекистон ушбу натижа билан медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 76-ўринни банд этган. Рейтингнинг биринчи поғонасини АҚШ (48 та олтин, 26 та кумуш, 30 та бронза), иккинчи ўрнини Хитой (39 та олтин, 31 та кумуш, 22 та бронза) эгаллаган бўлса, кучли учликка эса Буюк Британия (29 та олтин, 18 та кумуш, 18 та бронза) якун ясаган.

Британияда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида 204 та мамлакатдан 10518 нафар спортчилар (5863 та эркак, 4655 та аёл) 26 та спорт тури бўйича мусобақаларда иштирок этган.

Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг