UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 июл 13:40
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

ОЛИМПИАДАГАЧА. Пекиндаги Олимпиада Ўзбекистон учун қандай ўтган?

Ўзбекистон 2008 йил 8 августдан 24 августга қадар Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиадада иштирок этган.

Делегациямиз вакиллари 13 та спорт туридан 56 нафар спортчи (41 нафар эркак, 15 нафар аёл) билан ўйинларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.

Қайси спорт туридан неча нафар спортчи иштирок этган? 

Бокс - 7 нафар 

Эркин кураш - 5 нафар 

Юнон-рум кураши - 3 нафар 

Спорт гимнастикаси - 2 нафар 

Байдарка ва каноеда эшкак эшиш - 1 нафар 

Академик эшкак эшиш - 1 нафар 

Дзюдо - 8 нафар 

Енгил атлетика - 12 нафар

Сузиш - 7 нафар 

Ўқ отиш - 2 нафар 

Оғир атлетика - 2 нафар 

Трамплиндан сакраш - 1 нафар

Велоспорт - 1 нафар 

Таэквондо - 3 нафар

Теннис - 1 нафар 

Совриндорлар 

Ўзбекистон ушбу Олимпия ўйинларида 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган. Дзюдо бўйича +100 кг вазнда Абдулло Тангриев турнирнинг финалига қадар етиб бориб, якунда кумуш медалга эга чиққан. Гимнастика бўйича эркаклардан Антон Фокин ҳамда аёллардан Екатерина Хилько бронза медалига сазовор бўлган бўлса, дзюдо бўйича 60 кг вазн тоифасида Ришод Собиров ҳам бронза медалини ўзиники қилган. Таъкидлаш лозимки, эркин кураш бўйича Сослан Тигиевнинг кумуш ва Артур Таймазовнинг олтин медаллари ҲОҚ томонидан допинг сабабли бекор қилинган. 

Ўзбекистон ушбу натижа билан медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 62-ўринни банд этган. Рейтингнинг биринчи поғонасини Хитой (51 та олтин, 21 та кумуш, 28 та бронза), иккинчи ўрнини АҚШ (36 та олтин, 38 та кумуш, 36 та бронза) эгаллаган бўлса, кучли учликка эса Россия (23 та олтин, 21 та кумуш, 28 та бронза) якун ясаган.

Хитойда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида 204 та мамлакатдан 10942 нафар спортчилар 28 та спорт тури бўйича мусобақаларда иштирок этган.

Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг