UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 июл 12:00
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

ОЛИМПИАДАГАЧА. Риодаги Олимпиада Ўзбекистон учун қандай ўтган?

Ўзбекистон 2016 йил 5 августдан 22 августга қадар Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиадада иштирок этган.

Делегациямиз вакиллари 13 та спорт туридан 70 нафар спортчи (48 нафар эркак, 22 нафар аёл) билан ўйинларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.

Қайси спорт туридан неча нафар спортчи иштирок этган? 

Бокс - 11 нафар 

Эркин кураш - 4 нафар 

Юнон-рум кураши - 4 нафар 

Спорт гимнастикаси - 2 нафар 

Академик эшкак эшиш - 1 нафар 

Байдарка каноэда эшкак эшиш - 4 нафар

Дзюдо - 8 нафар 

Енгил атлетика - 16 нафар

Сузиш - 2 нафар 

Ўқ отиш - 1 нафар 

Оғир атлетика - 5 нафар 

Трамполин - 1 нафар

Велоспорт - 2 нафар 

Таэквондо - 3 нафар

Теннис - 1 нафар 

Стол тенниси - 1 нафар 

Бадиий гимнастика - 6 нафар 

Совриндорлар 

Ўзбекистон ушбу Олимпия ўйинларида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритган. Оғир атлетика бўйича 105 кг вазн тоифасида Руслан Нурудинов Олимпиада рекордини ўрнатган ҳолда олтин медалга сазовор бўлган. Бокс бўйича 49 кгда Ҳасанбой Дўсматов, 52 кгда Шаҳобиддин Зоиров, 64 кгда Фазлиддин Ғоибназаровлар ҳам тўрт йилликнинг энг нуфузли турнирида олтин медалга эга чиққан. Бокс бўйича 69 кг вазнда Шаҳрам Ғиёсов ва 75 кг вазнда Бектемир Мелиқўзиевлар финалга қадар етиб бориб, якунда кумуш медал билан кифояланган. Бокс бўйича 56 кгда Муроджон Аҳмадалиев ҳамда 91 кгда Рустам Тўлагановлар эса бронза медалини ўзиники қилган. Шунингдек, дзюдо бўйича 66 кгда Ришод Собиров кетма-кет 3-маротаба Олимпия ўйинларида бронза медалига эришган. Яна дзюдо бўйича 60 кгда Диёрбек Ўрозбоев ҳам мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлган. Эркин кураш бўйича 65 кгда Ихтиёр Наврўзов ва 97 кгда Магомед Ибрагимовлар ҳам бронза медални ўз номларига ёздириб қўйган. Юнон-рум курашчимиз Элмурот Тасмурадов ҳам Риода совриндорлар қаторидан жой олганди.  

Ўзбекистон ушбу натижа билан медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 21-ўринни банд этган ва бу юртимизнинг Олимпия ўйинлари тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. Рейтингнинг биринчи поғонасини АҚШ (46 та олтин, 37 та кумуш, 38 та бронза), иккинчи ўрнини Буюк Британия (27 та олтин, 23 та кумуш, 17 та бронза) эгаллаган бўлса, кучли учликка эса Хитой (26 та олтин, 18 та кумуш, 26 та бронза) якун ясаган.

Бразилияда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида 207 та мамлакатдан 11238 нафар спортчилар 28 та спорт тури бўйича мусобақаларда иштирок этган.

Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг