UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 июл 18:20
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

ОЛИМПИАДАГАЧА. Сиднейдаги Олимпиада Ўзбекистон учун қандай ўтган? (Мутолаа учун)

Ўзбекистон мустақил давлат сифатида иккинчи маротаба 2000 йил 15 сентябрдан 1 октябрга қадар Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиадада иштирок этган.

Делегациямиз вакиллари 12 та спорт туридан 70 нафар спортчи (52 нафар эркак, 18 нафар аёл) билан ўйинларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.

Қайси спорт туридан неча нафар спортчи иштирок этган? 

Бокс - 10 нафар 

Эркин кураш - 6 нафар 

Юнон-рум кураши - 5 нафар 

Спори гимнастикаси - 1 нафар 

Байдарка ва каноеда эшкак эшиш - 1 нафар 

Дзюдо - 7 нафар 

Енгил атлетика - 22 нафар 

Сузиш - 10 нафар 

Камондан отиш - 3 нафар 

Оғир атлетика - 2 нафар 

Қиличбозлик - 1 нафар 

Теннис - 1 нафар 

Трамплиндан сакраш - 1 нафар.

Совриндорлар 

Ўзбекистоннинг Олимпия ўйинлари тарихидаги дастлабки олтин медали айнан ушбу мусобақада қўлга киритилган. Бокс бўйича 63.5 кг вазн тоифасида Муҳаммадқодир Абдуллаев тўрт йилликнинг энг нуфузли турнирида тенгсиз бўлган. Кураш бўйича оғир вазнда Артур Таймазов финалга қадар етиб бориб, якунда кумуш медал билан кифояланган. Шунингдек, бокс бўйича 81 кгда Сергей Михайлов ва +91 кгда Рустам Саидов бронза медалларини ўзиники қилган.

Ўзбекистон ушбу натижа билан медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 43-ўринни банд этган. Рейтингнинг биринчи поғонасини АҚШ (37 та олтин, 24 та кумуш, 32 та бронза), иккинчи ўрнини Россия (32 та олтин, 28 та кумуш, 29 та бронза) эгаллаган бўлса, кучли учликка эса Хитой (28 та олтин, 16 та кумуш, 14 та бронза) якун ясаган.

Австралияда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида 199 та мамлакатдан 10651 нафар спортчилар иштирок этган.

Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг