UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 авг 21:52
Янгиликлар

Таэквондо, Париж-2024

Олимпиаданинг амалдаги ғолиби Улуғбек Рашитовга бу сафар кимлар рақиблик қилади? (Барча тафсилотлар)

7 август куни Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпиадасида таэквондо беллашувларига старт берилади.

Унда Ўзбекистон шарафини тарихда илк бор 5 нафар таэквондочи ҳимоя қилади. Шу кунгача 4 нафардан зиёд спортчимиз мусобақада иштирок этмаган эди.

Olamsport.com мусобақада иштирок этадиган спортчиларимизга Олимпиада давомида кимлар рақиблик қилиши мумкинлиги ҳақида маълумот беради.

Дастлаб, ярим енгил вазн тоифасидаги спортчимиз, Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби Улуғбек Рашитовга тўхталсак.




Рашитов Олимпиада лицензиясини рейтинг даври орқали қўлга киритган. У учун Париждаги Олимпиада фаолиятидаги иккинчиси бўлади. Яъни, Улуғбек мусобақадаги иштироки орқали икки карра Олимпиада ғолибига айланиб олиши эҳтимоли мавжуд.

Улуғбек Рашитовнинг Олимпиада доирасидаги чиқиши 8 август кунига тўғри келади.



Токио-2020 Олимпиадасида ҳамюртимизга финалда мағлуб бўлган британиялик Брэдли Синден ва бронза медали соҳиби, туркиялик Хакан Речбер бу сафарги мусобақада ҳам иштирок этади. Токиодаги иккинчи бронзага эга чиққан хитойлик Жао Шуай ўрнига эса бу сафар Лианг Юшуай турнирга ташриф буюради.



Улуғбек Рашитовга Париж Олимпиадасида рақиблик қилиши мумкин бўлган таэквондочилар:

Эдивал Понтес (Бразилия)

Ибраҳим Майга (Буркина-Фасо)

Марко Голубич (Хорватия)

Бернардо Пие (Доминикан Республикаси)

Аҳмед Нассар (Миср)

Сулейман Алафилиппе (Франция)

Брэдли Синден (Буюк Британия)

Фунг Вай Ло (Гонгконг)

Марк Левенте Жозса (Венгрия)

Заид Карим (Иордания)

Кевин Сого Кассман (Папуа Янги Гвинея)

Лианг Юшуай (Хитой)

Яҳя Ал Готаний (Қочоқлар мамлакати)

Хавер Поло Перес (Испания)

Банлунг Тубтимданг (Таиланд)

Хакан Речбер (Туркия).



22 ёшли Улуғбекнинг натижаларига тўхталадиган бўлсак, у Ўзбекистон тарихидаги энг ёш Олимпиада ғолиби ҳисобланади. Жаҳон чемпионати совриндори, "Катта дубулға" ғолиби, икки карра Гран-при турнирларида тенгсиз бўлган. Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби ҳисобланади.


Улуғбек Рашитовга икки карра Олимпиада ғолиби бўлиши йўлида омад тилаймиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг