UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 мар 15:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

ONE Championship'даги ўзбекистонликлар сони яна икки нафарга ошди, бугун улар дебют жангини ўтказишади

Шаҳриёр Жўраев ва Маъмуржон Ҳамидов ONE FC билан шартнома имзолади.

Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида муай-тайга асосланган ONE Friday Fights 7 мусобақаси бўлиб ўтади. Эътиборлиси, мазкур мусобақа доирасида икки нафар ҳамюртимиз ҳам лигадаги дебют жангини ўтказади.

Иккала ҳамюртимиз ҳам мусобақанинг прелим кардида жанг қилади. Энг енгил вазнда ММА мусобақаларида иштирок этиб келган Шаҳриёр Жўраев (3-1) бугун таиландлик Самингдам Луксуанга (0-1) қарши чиқади.

Бундан ташқари, яна бир ҳамюртимиз — Маъмуржон Ҳамидов (3-0) ҳам бугун ONE Championship лигасидаги дебют жангини ўтказади. Унга эронлик Араш Мардани (1-1) рақиблик қилади.

Маълумот учун, мусобақа Тошкент вақти билан 17:30 да бошланади ва One Championship YouTube каналида трансляция қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг