UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 авг 08:26
Янгиликлар

Теннис

Онс Жабер: "Таслим бўлмайман!"

Тунислик теннисчи Онс Жабер "Уимблдон" финалида мағлуб бўлганидан кейин ўзини қандай тиклаб олгани, шунингдек, "Катта Дубулға" турнирини ютиш истаги борлигини маълум қилди.

"Жуда кўп танаффус олишга мажбур бўлдим. Бироқ бу ҳам камлик қилди. Монреалдаги турнирга тайёр эмасдим, чунки "Уимблдон"даги мағлубият менга жуда катта таъсир ўтказганди. Вақтимни оилам билан ўтказдим. Финални ёддан чиқаришга уриндим, бироқ барчаси оғир ўтди.

Энди ишга қайтиш ва олдинга ҳаракатланиш керак. Бунинг учун турнирларда ўйнаб, диққат-эътиборимни жамлаб олишим лозим. Таслим бўлмайман. Ўзимга ишонаман ва ишлашда давом этаман. Ҳар бир учрашувимда 100 фоиз кучим билан ўйнайман.

Рафаэль Надаль шундай деганди, ҳеч қачон "агар, агар, агар" бўлмайди. Шу сабабли агарда бундай қилганимда, деб ўйланиб ўтирмайман. Дунёнинг энг зўр теннисчиларидан бири бўлиш имконияти бор эди. Афсуски, энди бунга яна вақт керак. Балки бу ҳам яхшиликкадир. Кунлар ўтади ва ўзимнинг нималарга қодирлигимни намойиш этиб бораман. Балки менга ҳали эртадир. Аммо тўғри йўлда эканлигимга ишонаман", - деди Онс Жабер.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг