UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 ноя 14:17
Янгиликлар

Дзюдо

ООК дастури асосида дзюдо мураббийлари ва ҳакамлари учун семинар бошланди ФОТОРЕПОРТАЖ

Осиё Олимпия Кенгашининг (ООК) “Тренер ва ҳакамлар фаолиятини ривожлантириш” дастури асосида ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.

Шу кунларда пойтахтимиз Осиё Олимпия Кенгашининг (ООК) “Тренер ва ҳакамлар фаолиятини ривожлантириш” дастури асосида спортнинг бокс, дзюдо, сузиш, оғир атлетика ва спорт курашлари турлари бўйича ўқув курслари бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур тадбир ООКнинг қитъада Олимпизм тарғиботини янада кучайтириш, илм-фан соҳасида эришилган янги ютуқлар, жорий этилган янги қоидалар билан барчани хабардор қилиш каби мақсадларда йўлга қўйилган. 

Халқаро семинарда ҳар бир давлатдан дастурдаги спорт турлари бўйича 2 нафардан мураббий ва ҳакам қатнашиб, иштирокчиларнинг умумий сони 280 нафарни ташкил этяпти.

Хусусан, бугун куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон дзюдо федерацияси қошидаги дзюдо залида ана шундай амалий семинарларнинг бири бошланди. Семинарга Армен Багдасаров бошчилик қиляпти.     

Семинар битирувчилари ООКнинг махсус сертификатлари билан тақдирланади. Бироздан сўнг, соат 15:00дан семинар ўз ишини давом эттиради.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг