UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 июл 20:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё бокс конфедерацияси навбатдан ташқари конгресс ўтказади. Унда IBA аъзолигидан чиқиш муҳокама этилади

Бу ҳақда Осиё бокс конфедерациясининг расмий баёноти эълон қилинди.

Хабарингиз бор, яқинда Халқаро Олимпия қўмитаси 2028 йил Лос-Анжелесда (АҚШ) бўладиган Олимпия ўйинлари доирасида бокс спорт турини мусобақа дастуридан чиқариш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган эди.

Осиё бокс конфедерацияси ҳолатни инобатга олган ҳолда ХОҚни қатъий равишда қўллаб-қувватлашини билдирди. Баёнотда айтилишича, ХОҚ Халқаро бокс ассосиацияси (IBA)ни бошқарув органи сифатида тан олишни тўхтатганидан сўнг, IBA'нинг айни дамдаги аъзолари Лос-Анжелес Олимпиадасида иштирок этишларига тўсқинлик қилиши мумкин.

Ушбу ҳолатда Осиё бокс конфедерацияси директорлар кенгани кейинги қадамларни белгилаб олиш мақсадида 26 июнь куни йиғилиш ўтказган. Йиғилишда эса фавқулодда конгресс ўтказиш таклифи маъқулланган.

Навбатдан ташқари конгресс 31 август куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади.

Халқаро Олимпия қўмитаси IBA'ни тан олмаслигини ҳисобга олиб, Осиё бокс конфедерацияси конгрессда Жаҳон бокс (World Boxing) ташкилоти аъзолигига кириш масаласини кўриб чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг