UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 авг 09:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё чемпионати: Қозоғистон томони ҳамюртимиз билан жангдаги натижа бўйича норозилик шикояти билдиргани айтилмоқда

Хабарингиз бор, шу кунларда Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионати ўтказиляпти.

4 август куни мусобақа доирасида 75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шавкатжон Болтаев қозоғистонлик Аман Консбековни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олганди.

Ушбу беллашувдан сўнг қозоғистонлик бокс мухлислари, бундан ташқари, Консбековнинг ўзи ҳам жанг натижасидан норози эканини очиқ ойдин билдирди.

"Бей в Кость" Telegram каналининг ёзишича, Asian Boxing ташкилоти қоидаларига кўра, эътироз билдириш ва жанг натижаларини қайта кўриб чиқиш имкони йўқ. Аммо ушбу турнирда Эрон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар боксчилари иштирокидаги кўплаб можароли вазиятлардан сўнг, янги ташкил этилган тузилма натижалар бўйича "протест" билдиришга рухсат берган. Қозоғистон эса бундан фойдаланиб, Консбековнинг жанги бўйича шикоят хати киритган.

Ҳозирча бу бўйича расмий хабар берилмади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг