UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 апр 09:07
Янгиликлар

Дзюдо

Осиё очиқ Кубогининг иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари маълум (ўсмирлар) + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Учқун Муродов хотирасига бағишланган Осиё очиқ Кубоги давом этмоқда.

Мусобақада мамлакатимиз спортчиларидан ташқари қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган жами 800 нафарга яқин дзюдочилар ғолиблик учун кураш олиб боришяпти. Иккинчи кунги беллашувлар якунида ўсмирлар ўртасида 4 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. 

Қувонарлиси, худди қизларда бўлгани сингари барча вазн тоифаларида ўзбекистонлик дзюдочилар олтин медалларни қўлга киритишди. Кеча оқшом "Универсал" спорт саройида умумий ҳисобда саккиз маротаба Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.


Ўсмирлар ўртасидаги барча ғолиб ва совриндорлар:

-73 кг вазн тоифаси (35 иштирокчи)

1. Иномжон Баҳодиров (Ўзбекистон)

2. Мустафо Шермаҳматов (Ўзбекистон)

3. Камронбек Қодиров (Ўзбекистон)

3. Сейфил Даулеткерей (Қозоғистон)


-81 кг вазн тоифаси (26 иштирокчи)

1. Муҳаммадали Саъдуллаев (Ўзбекистон)

2. Алихан Бейсембай (Қозоғистон)

3. Ҳожиакбар Носиржонов (Ўзбекистон)

3. Ботир Йўлдошев (Ўзбекистон)


-90 кг вазн тоифаси (21 иштирокчи)

1. Абдухалил Абдушукуров (Ўзбекистон)

2. Олланазар Қодиров (Ўзбекистон)

3. Миродил Турғунов (Ўзбекистон)

3. Мусурмонқул Аҳроров (Ўзбекистон)


+90 кг вазн тоифаси (14 иштирокчи)

1. Миржалол Жўрақулов (Ўзбекистон)

2. Алибек Ҳайитбоев (Ўзбекистон)

3. Алишер Расулов (Ўзбекистон)

3. Ботир Убайдуллоҳ (Ўзбекистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг