UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 июн 15:14
Янгиликлар

Кураш

Осиё-Океания Кураш конфедерацияси номи ўзгаради

Бугун Теҳрон шаҳридаги "Олимпия" меҳмонхонаси конференц залида Осиё-Окения Кураш конфедерациянинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.

Унда йигирмага яқин миллий федерациялар вакиллари, Конфедерация Бошқарув қўмитаси аъзолари ва Халқаро Кураш ассоциацияси раҳбарлари иштирок этди. Халқаро Кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон йиғилишда сўзга чиқиб, барча делегатларни Конгресс ва қитъа чемпионати билан самимий табриклади.

Жаноб Фармон Осиё қитъаси кураш спорти оммалашган энг кучли конфедерациялардан бири эканини қайд этди. Мазкур фаолият келгусида янада жадаллашишига ишонч билдирди. Уч соат давомида Конгресс кун тартибига киритилган 15 та масала кўриб чиқилди. Ҳисоботлар тингланди, таклиф ва фикрлар билдирилди. Йиғилишни Конфедерация Президенти Комил Рўзиев бошқариб борди. 

Конгрессда кун тартибига киритилган Осиё-Океания Кураш конфедерацияси номини ўзгартириш масаласи бўйича сўз юритган Комил Рўзиев қуйидагиларни маълум қилди:

– Осиё-Океания Кураш Конфедерация Уставига бир қанча ўзгартиришлар киритилмоқда. Мазкур ўзгартиришлар нималар иборат бўлади? Биринчиси, Осиё-Океания Кураш конфедерацияси номи ўзгартирилади. Халқаро Кураш ассоциациясининг тавсиясига кўра Океания Кураш конфедерацияси янгитдан ташкил этилиши сабабли фаолиятимиз Осиё Кураш конфедерацияси деб ўзгартирилади.

Янги Устав лойиҳасида шунингдек, Конфедерация бошқарув қўмитаси аъзолигига қабул қилиш масаласини аниқ мезонлари белгиланган. Унга кўра Конфедерация президентининг таклифи билан Бошқарув қўмитаси аъзолигига маслаҳатчи, фахрий аъзо, фахрий вице-президент лавозимлари қўшилиши мумкин. Лекин бу лавозимлар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмайди дея маълум қилинди.

Шунингдек, Конгресс давомида 2025 йил ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигига давогар мамлакатлар ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра Корея Республикасининг 2025 йил ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатига мезбонлиги тасдиқланди. Чемпионат июнь-июль ойларига режалаштирилган бўлиб, Инчеон шаҳрида ташкил этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг