UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 май 08:13
Янгиликлар

Кураш

Осиё ўйинлари-2026. Кураш бўйича вазн тоифалари эълон қилинди

Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида 2026 йилги ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик қизғин давом этмоқда.

Қитъамиздаги энг нуфузли спорт мусобақаси дастуридан бу сафар ҳам миллий спорт туримиз бўлган кураш ўрин олди. Осиё Олимпия Кенгаши (OCA) ва барча спорт турлари техник директорлари билан муҳим учрашув бўлиб ўтди. Мусобақанинг аниқ саналари, вазн тоифалари, ўтказиладиган жой ва ташкилий жиҳатлари атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд этиш жоиз, кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида учта вазн тоифаси тасдиқланган. Бу қарор биринчи навбатда иштирокчиларнинг умумий сонини чеклаш учун қабул қилинган. Дастлаб ташкилий қўмита 13 минг спортчи учун инфратузилма яратишнинг имкони йўқлиги, шу боис иштирокчиларнинг умумий сонини 10 минг нафарга камайтиришга қарор қилингани ҳақида хабар берган эди. Ушбу ўзгариш кураш, каратэ, ушу ва бошқа кўплаб спорт турлари бўйича вазн тоифаларининг қисқаришига олиб келди.

Мусобақада иштирок этаётган курашчилар бошқа спорт турлари вакиллари билан бирга Япониянинг Нагоя шаҳрида туташадиган махсус саёҳат кемасига жойлаштирилади. Сузувчи меҳмонхона 5000 га яқин спортчи ва расмий делегация аъзоларини қабул қилади.

Кураш мусобақалари 2026 йилнинг 27, 28 ва 29 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Мусобақа Аичи префектурали жанг санъатлари залида бўлиб ўтади. Ушбу аренада жиу-житсу, отиш ва ушу бўйича мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.

Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими 19 сентябрь, ёпилиши эса 4 октябрда бўлиб ўтади. Ташкилотчилар маросимларда 35 мингга яқин меҳмон келишини кутмоқда.

XX ёзги Осиё ўйинларида кураш бўйича расмий вазн тоифалари қуйидагича:

— Аёллар: -57 кг, -78 кг, +87 кг

— Эркаклар: -66 кг, -81 кг, +90 кг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг