UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 ноя 12:46
Янгиликлар

Тадбирлар

Ойбек Касимов ANOC Бош Ассамблеясида иштирок этмоқда

Айни кунларда Португалиянинг Кашкайш шаҳрида Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC)нинг навбатдаги Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон номидан МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев иштирок этишяпти.

Бош Ассамблеянинг биринчи кунида Олимпия оламида сўнгги икки йилда рўй берган муҳим воқеликлар, Олимпия бирдамлиги дастури доирасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Унда Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах сўз олиб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари юқори савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Дакар-2026 ўсмирлар ёзги Олимпия, Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ҳамда Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик бўйича ташкилий қўмиталарнинг ҳисоботи тингланди.

Ойбек Омилович тадбир доирасида Томас Бах, шунингдек, Иордания шаҳзодаси Файсал Ал Ҳусайн, Халқаро велосипедчилар иттифоқи Президенти Давид Лапартен, Халқаро гимнастика федерацияси Президенти Моринари Ватанабе каби ХОҚ Президентилигига ўз номзодини қўйган мутасаддилар билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичлари ҳақида суҳбатлашди. 

Қолаверса, Марказий Осиё мамлакатларидаги МОҚ раҳбарияти билан минтақада соҳа тараққиётига оид қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Самимий руҳда ўтган суҳбатларда Ойбек Касимов мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида Олимпизм ривожини янги босқичга олиб чиқиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди.

Тадбир доирасида ANOC ўз талқинига кўра йилнинг энг яхшиларини эълон қилди ва турли йўналишларда муносиб деб топилган спортчилар тақдирланишди. Бош Ассамблея бугун ўз ишини якунлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг