UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 июл 11:02
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ойбек Норинбоев Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раиси лавозимига қайта сайланди

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат ўқ отиш федерацияси раиси Ойбек Норинбоев, Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби раҳбарияти, федерациянинг ҳудудий вакиллари, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди.

Тадбирни Ойбек Касимов очиб берар экан, федерация сўнгги йиллар ичида сезиларли ўсишга эришгани, бу спортчиларимизнинг Осиё ва жаҳон чемпионатларида қўлга киритаётган муваффақиятларида яққол акс этаётгани ҳақида тўхталди. Ўз ўрнида, О.Касимов федерациянинг келгуси фаолиятига ҳам омад тилаб, Ўзбекистон МОҚ ҳамиша спортчи ва мураббийларимизни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Кун тартибига мувофиқ, биринчи федерациянинг 2022-йилги ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг асосий масалаларга ўтилди. Унда федерациянинг амалдаги раиси Ойбек Қобилжонович Норинбоев номзоди ташкилот раҳбарлигига илгари сурилди. Делегатлар номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлашди ва Ойбек Норинбоев Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раиси лавозимига қайта сайланди. Сўз олган Ойбек Қобилжонович келгусида федерация фаолиятини янада ривожлантириш, Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларида спортчиларимизнинг муносиб иштирокларини таъминлаш учун бор куч-ғайратини сафарбар қилишини таъкидлади.

Шундан сўнг федерация раиси ўринбосарлари ва Бош котиби лавозимлари ҳам тасдиқлаб олинди. Унга кўра, Дониёр Қодиров, Ҳамдам Қаршиев ҳамда Рамиз Еналиев раис ўринбосари, Мардонбек Давронов федерация Бош котиби лавозимига сайланишди. Шунингдек, конференция давомида ташкилот Ижроия қўмитаси таркиби ҳам шакллантириб олинди.

Тадбирнинг якуний қисмида сўнгги йилларда халқаро майдонда юқори натижалар қайд этган Муҳаммад Камалов 20 милион, Владимир Свечников ҳамда Наманган вилояти мураббий Вадим Кандаков 10 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишди. Шунинг билан, Ўзбекистон ўқ отиш федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг