UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 авг 11:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Озарбайжон терма жамоасида ишлаётган ўзбекистонлик таниқли бокс мураббийи Европа чемпионатида можароли вазият келтириб чиқарди (ВИДЕО)

Ўзбекистон бокс федерацияси Бухоро вилоят бўлими собиқ ижрочи директори Хамза Авезовнинг Озарбайжон термаси сафида фаолият юритаётгани ҳақида хабар бергандик.

У Сербиянинг Златибор шаҳрида бўлиб ўтган мактаб ўқувчилари ўртасидаги Европа чемпионатида жанжал иштирокчисига айланди. Воқеа юзасидан Озарбайжон бокс федерацияси баёнот берди. 

"75 кг вазн тоифасида иштирок этган Юсиф Агакишиев ва Виктор Мажстрович ўртасидаги финал жангида юз берган воқеалар юзасидан баёнот. Техник директор Хамза Авезов финал жангида спорт этикасига амал қилмагани учун Озарбайжон бокс федерациясининг кўрсатмалари ва қоидаларига мувофиқ чоралар кўрилади. Юқорида айтиб ўтилган жангда шимолий македониялик ҳакам Стефан Субалевски ўз шахсий манфаатларини устун қўйиб, холис ҳаракат қилмади ва боксчимизни чемпионлик унвонидан яққол маҳрум қилди. Шу муносабат билан федерация тегишли халқаро ташкилотга ҳакамга нисбатан чора кўриш учун мурожаат тайёрламоқда", дейилади хабарда.

Можаро видеолавҳаси:


Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг