UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 июн 20:21
Янгиликлар

Гимнастика

“Ўзавтосаноат” АК бошқарув раиси гимнастика федерациясига раҳбар бўлди

Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон гимнастика федерациясининг раиси этиб сайланди.

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон гимнастика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. 

Унда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов (онлайн), МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов, Гўзал Мўминова бошчилигидаги федерация мутасаддилари, гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаблари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Ойбек Омилович очиб берар экан, даставвал конференция моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди. Хусусан, федерациянинг аввалги раҳбари бошқа ишга ўтгани муносабати билан ташкилотга янги раис сайлаш конференция кун тартибидаги асосий масала эканини таъкидлади.

МОҚ Бош котиби ушбу лавозимга федерация бош ҳомийси “Ўзавтосаноат” АК бошқарув раиси Рўзиқулов Улуғбек Убайдуллаевич номзодини илгари сурди. Конференция қатнашчилари бир овоздан ушбу номзодни қўллаб-қувватлашди ва У.Рўзиқулов Ўзбекистон гимнастика федерациясининг раиси этиб сайланди.

Ўз навбатида, Рўзиқул Убайдуллаевич билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб, Президентимизнинг “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, мавжуд муаммо ва масалаларни ҳал этиш, гимнастика ривожини янги босқичга олиб чиқиш йўлида бор куч-ғайратини сафарбар қилишини таъкидлади. 

Шунингдек, у ҳудудларга эътиборни янада кучайтириш, вилоятлардаги моддий-техник базани кучайтириш, спортчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш каби масалаларга ҳам тўхталди.

Тадбир давомида федерация раисининг биринчи ўринбосари Гўзал Мўминова Президент Қарори бўйича федерация миқёсида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Ш.Маҳмудов федерация раҳбарини янги лавозимга сайлангани билан табриклаб, унга спортчиларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларида муносиб иштирокларини таъминлаш каби масъулиятли вазифаларни бажариш йўлида куч-қувват тилади. 

Шунинг билан, федерациянинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг