UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 май 14:12
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон Astana Barysy Grand Slam`да 84 давлат орасида нечанчи ўринни эгаллади?

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида уч кун давом этган дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир ўз якунига етди.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилган Barysy Grand Slam 2024 мусобақасида дунёнинг 5 қитъаси 84 давлатидан жами 450 нафар (235 эркак, 215 аёл) дзюдочи иштирок этди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам турнир медаллари ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун баҳс олиб боришди.

Якунда терма жамоамиз Шарофиддин Болтабоевнинг олтин медали эвазига 84 давлат орасида 9-ўринни эгаллади. Япония терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича биринчи бўлди. Дзюдо ватани вакиллари Астанада 2 та олтин, 4 та бронза медалини қўлга киритишди. Италия 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медаллари билан Хитой терма жамоаси якун ясади. 

Топ-10`таликдан Хорватия, Қозоғистон, Франция, Португалия, Исроил ва Канада терма жамоалари жой олган. Астана "Катта Дубулға" турнири Олимпиадада олдидан ўтказилган сўнгги мусобақа бўлди. Энди навбат Абу-Даби шаҳри мезбонлигида ўтадиган 37-Жаҳон чемпионатига!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг