UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 янв 11:20
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон - Австралия. Ўзаро ўйинлар тарихи: 0:6, пенальтилар серияси ва бошқа ўйинлар

Осиё кубоги 3-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши баҳс олиб боради.

Биз эса Ўзбекистон ва Австралия терма жамоаларининг ўзаро ўйинларини ёдга оламиз


Ўзбекистон терма жамоаси Австралия билан тўрт маротаба тўқнаш келган. Австралияга қарши дастлабки учрашувимиз 2008 йилда бўлиб ўтган. ЖЧ-2010 саралаши учинчи босқичида "Соккеруз" билан бир гуруҳдан жой олгандик. Биринчи даврадаги баҳс "Пахтакор" стадионида ўтказилган ва ўша учрашувда терма жамоамиз 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган.

ЖЧ-2010 саралаши 3-босқич, 2-тур

10.09.2008

Стадион: "Пахтакор"(Тошкент), 34000 мухлис

Ҳакам: Ал-Фалди Саад (Қатар)

Ўзбекистон 0:1 Австралия

Голлар: 

0:1 - Скотт Чипперфелд, 26

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Асрор Алиқулов, Илҳом СуюновВагиз Галиулин(Тимур Кападзе 43), Ислом Иномов, Сервер Джепаров, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов, Максим ШацкихУлугбек Бакаев(Зайниддин Тожиев 69)


ЖЧ-2010 саралаши 3-босқич жавоб учрашувида ҳам терма жамоамиз Австралияликларга имкониятни бой беришган. Сидней шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда "оқ бўри"лар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишган.

ЖЧ-2010 саралаши 3-босқич, 6-тур

01.04.2009

Стадион: "Австралия"(Сидней), 57292 мухлис

Ҳакам: Ал-Бадвади Али Ҳамад (БАА)

Австралия 2:0 Ўзбекистон

Голлар:

1:0 - КЕННЕДИ Джошуа, 66

2:0 - Гарри Кьюэлл (пенальти), 73

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Саҳоб Жўраев, Анзур Исмоилов, Ҳайрулла Каримов(Ислом Тўхтахўжаев 85), Анвар Ғофуров, Одил АҳмедовТимур Кападзе, Азиз Ибрагимов(Азиз Ҳайдаров 65), Сервер Джепаров, Фарҳод Тожиев(Анвар Солиев 58), Жасур Ҳасанов

"Соккеруз"га қарши Ўзбекистон терма жамоасининг учинчи баҳсини кўпчилик эслайди. Осиё кубоги-2011да тарихдаги энг яхши натижамизни қайд этганмиз ва ярим финалга қадар етиб борганмиз. Қатар майдонларида бўлиб ўтган Осиё кубогининг ярим финал босқичида айнан Австралия терма жамоасига қарши ўйнаганмиз. Вакилларимиз йирик 0:6 ҳисобида мағлубиятга учрашганини кўпгина мухлисларнинг ёдида.

Осиё кубоги-2011 Ярим финал

25.01.2011

Стадион: "Ҳалифа"(Доҳа), 24826 мухлис

Ҳакам: Ал-Бадвади Али Ҳамад (БАА)

Ўзбекистон 0:6 Австралия

Голлар:

0:1 - Гарри Кюэлл, 5

0:2 - Саша Огненовски, 35

0:3 - Дэвид Карней, 65

0:4 - Вретт Эмертон, 74

0:5 - Карл Валери, 82

0:6 - Робби Крус, 83

Ўзбекистон: Тимур Жўраев, Саҳоб Жўраев, Анзур Исмоилов, Одил АҳмедовВиктор Карпенко(Азиз Ибрагимов 71), Жасур Ҳасанов(Марат Бикмаев 55), Сервер Джепаров, Азиз ҲайдаровТимур Кападзе, Максим ШацкихСанжар Турсунов 60), Улугбек Бакаев

Австралия терма жамоасига қарши сўнги учрашувни 2019 йил Осиё кубогида ўтказган эдик. Терма жамоамиз нимчорак финал босқичидаёқ Австралия билан куч синашади. Асосий вақт ва экстра таймларда ҳисоб очилмаганидан сўнг, жамоалар пенальтилар сериясига ўтишади. Тўхтахўжаев ва Бикмаевнинг зарбаларини ишғол этган Мэтью Раян "Соккеруз"ни кейинги босқичга олиб чиқади. Биз учун эса ушбу мусобақа нимчорак финал босқичида якунланганди.

Осиё кубоги-2019 Нимчорак финал

21.01.2019

Стадион: "Шайҳ Ҳалифа" (Ал-Айн), 6809 мухлис

Ҳакам: Ал-Жассим Абдулраҳмон (Қатар)

Австралия 0:0 Ўзбекистон (пенальтилар серияси 4:2)

Пенальтилар серияси:

1:0 - Марк Миллиган

1:1 - Отабек Шукуров

1:1 - Азиз Бехич (дарвозабон)

1:1 - Ислом Тўхтахўжаев (дарвозабон)

2:1 - Крусс Робби 

2:2 - Икром Алибоев

3:2 - Янноу Апостолус

3:2 - Марат Бикмаев(дарвозабон)

4:2 - Леки Мэтю

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев(Фарруҳ Сайфиев 105), Даврон Ҳошимов, Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Отабек ШУКУРОВ, Жавоҳир Сиддиқов(АЛИБОЕВ Икром 73), Достонбек Ҳамдамов(Турғунбоев Азиз 107), Элдор ШомуродовБикмаев Марат 104)

Захира: Ўткир Юсупов, Фозил Мусаев, Достон ТурсуновЕгор Кримец, Одил Ҳамробеков, Сардор Рашидов, Акмал ШораҳмедовҚувватов Санжар.


Абдулбосит Бектемиров тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг