UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 ноя 08:52
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди + ФОТО

Бухоро шаҳридаги муҳташам "Универсал" спорт саройида катталар ўртасидаги дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Юртимизнинг барча ҳудудларидан келган кучли спортчилар, ёш истеъдодлар қўҳна Бухоро шаҳрида жам бўлишди. Илк кунги финал беллашувлари бошланиши олдидан Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, йиғилганларни катта спорт байрами билан қутлади ва спортчиларга омад тилади. 

"Сўнгги йилларда юртимизда спорт соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Замонавий заллар барпо этилиб, миллий анъаналарга асосланган спорт мактаблари янгиланмоқда. Натижада халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган спортчилар сони тобора ортиб бормоқда. Бугунги чемпионат ҳам ана шу ютуқларнинг амалдаги пойдеворидир", - деди вилоят ҳокими. 

Тадбирда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳам иштирок этди. Федерация раҳбари Бухоро вилоятида спорт, хусусан дзюдо ривожи учун катта ҳисса қўшаётган Ботир Зариповга миннатдорлик рамзи сифатида эсдалик совғаси топширди. 

Ўз ўрнида Бухоро вилояти ҳокими Азизжон Камилов ҳамда мусобақага супервайзер сифатида келган Қозоғистон дзюдо федерацияси вице-президенти, Осиё дзюдо иттифоқи рефери-директори, Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори Асхат Житкеевга тарихий Бухоро рамзи акс этган эсдалик совғаси тақдим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг