UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 июл 07:31
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон делегацияси Японияда антидопинг тажрибасини ўрганмоқда

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Бош прокуратура ва Антидопинг агентлиги масъулларидан ташкил топган ишчи гуруҳ ҳукумат топшириғига мувофиқ, допинга қарши курашиш ва спортда ҳалолликни таъминлаш бўйича Японияда хизмат сафари билан бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ вакиллари Япониянинг антидопинг соҳасидаги етакчи ташкилоти – Japan Anti-Doping Agency (JADA) раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Унда допингга қарши курашиш бўйича миллий сиёсатни шакллантириш, давлат қўллаб-қувватловини таъминлаш, жисмоний тарбия ва спорт тизимини ҳалоллик принциплари асосида ривожлантириш борасидаги япон тажрибаси билан яқиндан танишилди.

Шунингдек, Япониялик мутахассислар томонидан махсус семинар ташкил этилди. Семинар давомида халқаро допингга қарши кураш тизимининг асосий ташкилоти – The World Anti-Doping Agency (WADA) Токио лабораторияси фаолияти, унинг ҳуқуқий мақоми, моддий-техника базаси, илмий тадқиқот ва таҳлил жараёнлари ҳамда спортчилардан намуналар олиш ва уларни халқаро стандартлар асосида таҳлил қилиш услублари батафсил таништирилди.

Учрашув ва семинарлар доирасида томонлар ўртасида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

• Антидопинг соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштириш

• Спортда ҳалолликни таъминлашда қонунчиликнинг ўрни ва амалиёти

• Осиё минтақасидаги энг самарали антидопинг тажрибаларини Ўзбекистон амалиётига жорий этиш имкониятлари

• Ёшлар орасида допингдан холи спортни кенг тарғиб қилиш йўллари

Таъкидлаш лозимки, ушбу ташриф доирасида олинган амалий тажриба ва илғор ёндашувлар мамлакатимизда антидопинг тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, спортчиларимиз учун ҳалол ва соғлом рақобат муҳитини яратиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро спорт майдонидаги нуфузини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг