UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 окт 10:11
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Ўзбекистон делегациясининг дастлабки гуруҳи Ханчжоуга жўнаб кетди

22-28 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида IV ёзги Пара Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Ханчжоу-2022 ёзги Пара Осиё ўйинларида делегациямиз катта таркиб – 11 спорт турида 108 нафар пара атлет билан иштирок этади. “Қитъа Паралимпиадаси”да вакилларимиз пара шахмат, пара каноэ, пара академик эшкак эшиш, пара велоспорт, пара таэквондо ва пара стол тенниси дастурларида дебют қилишади.  

Мусобақа давомида пара ўқ отиш, пара стол тенниси, пара енгил атлетика, пара дзюдо, пара таэквондо, пара пауэрлифтинг, пара велоспорт, пара каноэ, пара академия, пара сузиш дастурларида пара атлетлар медаллар қатори Паралимпия ўйинлари лицензиялари ҳамда рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб боришади.  

Ўзбекистон делегациясининг Пара Осиё ўйинлари тарихида энг яхши натижаси 2018 йил Жакарта-Палембанг (Индонезия)да ўтган Ўйинларга тўғри келиб, мамлакатимиз умумжамоа ҳисобида олтинчи ўринни эгаллаганди. Медаллар жамғариш бўйича энг яхши кўрсаткичимиз ҳам 5 йил аввал Индонезияда ўтган III ёзги Пара Осиё ўйинларига тўғри келади. Унда делегациямиз 33 та олтин, 24 та кумуш ва 18 та бронза, жами 75 та медаль жамғарган эди.

Маълумот ўрнида Пара Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими 22 октябрь куни ўтказилади. Асосий Ўзбекистон спорт делегацияси 20 октябр куни Ханчжоуга йўл олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг