UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 окт 07:32
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон дзюдо федерациясида Ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди

Ўзбекистон дзюдо федерациясида 2024 йил ҳамда 2025 йилнинг ортда қолган тўққиз ойи якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда федерация мутасаддилари, барча ёш тоифасидаги терма жамоа жамоаларимиз мураббийлари иштирок этди. Федерациянинг вилоятлардаги ижрочи директорлари ва масъуллари ZOOM платформаси орқали тадбирни кузатиб боришди. Дастлаб Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби Азиз Собиров 2024 йил якунлари ва 2025 йилнинг ортда қолган даври бўйича ўз ҳисоботини тақдим этди.   

Азиз Собиров барча йўналишларда ўсишга эришганимизни таъкидлаб, асосий йўналишлардан бири Республикада дзюдо оммавийлигини янада ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиш ва албатта профессионал спорт бўйича ҳам ютуқларимизни яхшилаб боришдан иборат эканини айтди. 

Федерация бош котиби халқаро йўналишда конфедерация ва федерациялар билан меморандумлар имзолангани, юртимизда бир неча давлат терма жамоаларининг қўшма машғулотлар ўтказаётгани, пойтахтимиз мезбонлигида нуфузли IJF мусобақалари ва тадбирларини ташкил этилаётгани, хорижий мураббийларнинг терма жамоаларимизда фаолият юритаётгани, клублар дзюдоси йўлга қўйилгани каби бир қатор йўналишларда айтишга арзигулик ютуқлар қўлга киритилгани урғулади.         

Шундан сўнг ташкилий масалага ўтилди. Шу кунгача Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси маслаҳатчиси сифатида фаолият юритиб Ксения Гулямова раис ўринбосари лавозимига сайланди. Делегатлар бир овоздан тақдим этилган номзодга овоз беришди. Гулямова юртимиз яккакураш спорт турларида раис ўринбосари лавозимида ишлаган биринчи аёл мутасадди раҳбар бўлади.   

Йиғилиш сўнггида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов сўз олиб, олдинда амалга оширилиши керак бўлган ишлар кўп экани, буни биргаликда бир жамоа бўлиб бажариш лозимлигини, барча йўналишларда режа бўйича ислоҳотларни давом эттириш зарурлигини айтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг