UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 окт 16:38
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва Қозоғистон футбол федерацияси президенти Марат Омаров ўртасида учрашув ўтказилди.

"Унда икки мамлакат футбол ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда минтақавий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимиз футбол тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги инфратузилма лойиҳалари, футбол таълими ва академиялар тармоғининг ривожи, шунингдек, мураббийлар ва тиббиёт ходимлари малакасини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ҳамда давлат раҳбари ташаббуси билан Туркий давлатлар ўртасида турнир ўтказиш масаласи муҳокама қилинаётгани ҳамда Миллий футбол маркази фойдаланишга топширилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.


ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сўнгги йилларда футбол бошқарувида тизимли ёндашув кучайгани, футболда шаффофликни таъминлаш мақсадида Ҳакамлар академияси фаолияти йўлга қўйилгани, ёш ҳакамлар учун ўқув дастурлар ташкил этилгани ҳамда Миллий футбол марказида марказлашган VAR тизими фаолияти йўлга қўйилгани таъкидлади.

Шунингдек, мамлакатимизда 14 та ҳудудий футбол академияси фаолият юритаётгани, уларнинг барчаси ягона методология асосида ишлаётгани ва футбол соҳасида тўлиқ рақамлаштириш тизими жорий этилгани қайд этилди. Янги футбол инфратузилмалари, “FIFA Central Asian Cup” – ФИФА Марказий Осиё кубоги турнирини ташкил этиш ташаббуси ҳам муҳокама этилди.

Қозоғистон томони эса мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, футбол инфратузилмасини модернизация қилиш ва хусусий клуб тизимини кенгайтириш борасида маълумот берди. Жумладан, тўртта клуб хусусийлаштирилгани, Германиядан тиббиёт марказлари учун мутахассислар жалб қилинаётгани, ФИФА ва ҚФФ томонидан бутун мамлакат бўйлаб янги футбол майдонлари, жумладан “арена футбол” иншоотлари қурилиши бошланганини маълум қилди.

Шунингдек, яқин истиқболда “Атлетико” академиясининг очилиши режалаштирилгани, ҳомийлик тизимини кенгайтириш ва ёш футболчиларни тайёрлаш бўйича ишлар изчил давом этаётгани айтиб ўтилди.

Томонлар УEФА ва ФИФА билан йўлга қўйилган ҳамкорликнинг самарали давом этаётганини қайд этиб, ўзаро ўртоқлик ўйинларини кўпайтириш, мутахассислар тайёрлаш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.

Учрашув якунида икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишилди", – дейилади ЎФА хабарида.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари, шунингдек, икки мамлакат футбол терма жамоалари ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши маълум бўлган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг