UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 дек 18:52
Янгиликлар

Гандбол

Ўзбекистон гандбол федерацияси раҳбариятида ўзгариш бўлди

Теглар :  Гандбол
Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти иштирокида мамлакат гандбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилди.

Унда федерацияга янги раҳбар сайланди ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаси кўриб чиқилди.

Бўлажак Олимпия ўйинларига жамоавий спорт турларида кўпроқ лицензия олиш Ўзбекистон делегацияси олдидаги устувор вазифалардан саналади. Шу боис, мазкур йўналишдаги спорт федерацияларининг фаолиятини жонлантириш талаб этиларди.

Тадбирда “Навоий кон-металлургия комбинати”нинг бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Саноқулов Қувондиқ Саноқулович номзоди Ўзбекистон гандбол федерацияси раиси лавозимига илгари сурилди. Ўз навбатида, Спорт вазири Адҳам Икрамов спорт соҳасида ҳам улкан тажрибага эга бўлган, бир неча йиллар давомида мамлакат сузиш федерацияси раиси лавозимида фаолият олиб борган Қувондиқ Саноқулович ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди. Делегатлар ушбу номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Қ.Саноқулов мамлакат гандбол федерацияси раиси лавозимига сайланди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон гандбол федерациясининг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаси атрофлича кўриб чиқилди. Унда расмийлар бўлажак Олимпия ўйинларида жамоавий спорт турларида ҳам йўлланма олиш муҳим экани, бунинг учун барча терма жамоаларимизга керакли шароитлар яратиб берилиши ҳақида тўхталиб ўтишди. Тақдимотда эркаклар ва аёллар терма жамоаларимизнинг бу борадаги имкониятлари ўрганилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг