UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 янв 19:02
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон Ҳиндистон устидан қозонилган ғалаба туфайли ФИФА рейтингида неча поғона кўтарилгани маълум

"Оқ бўрилар" ғалаба эвазига қанча очко қўлга киритгани маълум бўлди.

Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Ҳиндистон (3:0) учрашувида ғалаба қозонган ҳамюртларимиз ФИФА рейтингида 12.58 очкони қўлга киритди ва икки поғона юқорилаб, 66-ўринга кўтарилиб олди.

Ҳиндистон эса шунча очко бой бериб, етти поғона пастлади ва 112-ўринга тушиб кетди.

Сречко Катанец шогирдлари 3-турни Австралияга қарши ўтказади. Мазкур ўйиндаги ғалаба вакилларимизга ФИФА рейтингида қўшимча 23.86 очкони тақдим этади. Дуранг ҳам жамоамизга 6.36 баллни кафолатлайди. Мағлубият эса 11.14 очкодан жудо қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Австралия учрашуви 23 январь куни Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг