UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 авг 16:13
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон ЖЧ-2026'га йўлланма олиши учун нечта босқичдан ўтиши лозим?

Осиё футбол конфедерацияси ЖЧ-2026 саралаш босқичи форматини тақдим қилди.

Финал босқичидаги квоталар сони кўпайганига (4 та жамоа ўрнига 8 та) қарамай, турнир формати соддалаштирилмаган.

Биринчи саралаш босқичида ФИФА рейтингининг энг қуйи қисмида бораётган 22 та жамоа қуръа бўйича 11 жуфтликка бўлинган ҳолда уй ва сафар тизимида ўзаро беллашади. Мазкур жуфтликлар ғолиблари иккинчи босқичга йўл олади, мағлубиятга учраган жамоалар эса кейинги саралаш турнирини кутишга мажбур.

Иккинчи босқичда 36 та жамоа (ФИФА рейтингидаги энг яхши 25 жамоа + биринчи саралаш босқичининг 11 ғолиби) 4 тадан 9 гуруҳга бўлинади. Учрашувлар икки давра давомида бўлиб ўтади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган термалар, жами 18 та жамоа учинчи босқичга йўл олади.

Учинчи босқичда ушбу 18 жамоа ҳар бири 6 тадан ташкил топган уч гуруҳга бўлинади. Учрашувлар икки давра мобайнида ўтказилади. Ҳар бир гуруҳдан энг юқори ўринларни эгаллаган икки терма, жами 6 жамоа тўғридан-тўғри ЖЧ-2026 финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.

Мундиал чиптасини тақдим этувчи қолган 2 та йўлланма ва қитъалараро плей-офф босқичидаги 1 та йўлланма тўртинчи босқичда ўйналади. Учинчи босқичда гуруҳларида учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган термалар, жами 6 та жамоа ушбу босқичда иштирок этади. Тўртинчи босқичда 6 жамоа учтадан иккита гуруҳга бўлинган ҳолда бир давра давомида ўзаро тўқнаш келади. Гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри финал босқичига йўл олади. Иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар эса қитъалараро плей-офф йўлланмаси учун курашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг