UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 дек 11:22
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон – Корея Республикаси: спорт соҳасидаги ҳамкорлик янада ривожланмоқда

Халқаро майдонда очиқлик сиёсатининг юритилиши натижасида мамлакатимизда бошқа соҳалар сингари жисмоний тарбия ва спорт тизимида ҳам катта юксалишларга эришилмоқда.

Юзлаб давлатларнинг спорт ташкилотлари, халқаро федерациялар, алоҳида спорт клублари, таълим муассасалари билан манфаатли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Янги ва истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Биргина Корея Республикаси давлати билан жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари кенг миқёсда равнақ топмоқда.

Авваллари ушбу мамлакат билан тор доирадаги қайсидир спорт турлари, мусобақа ва турнирлар орқали муносабатда бўлинган бўлса, кейинги йилларда спорт таълимининг бир неча йўналишларида, халқаро турнирлар ўтказиш борасида амалий ишлар йўлга қўйилмоқда.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Умумжаҳон таэквондо полицияси федерациясининг ижрочи маслаҳатчиси, Корея Республикасининг Почеон шаҳри мери Парк Ёон-Гук бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув чоғида шу ҳақда сўз борди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов юртимизда Корея Республикаси билан жисмоний тарбия ва спортнинг турли йўналишларида мустаҳкам ва ишончли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганини, таэквондо спорт тури бўйича Ўзбекистонда бажарилган ишлар эътиборли эканини таъкидлади.

Мамлакатимизда таэквондо бўйича халқаро даражадаги малакали мутахассисларни тайёрлаш, унинг моддий техник базасини кучайтириш, икки томонлама ҳамкорлик доирасида жисмоний тарбия ва спорт университети ҳудудида янги таэквондо залини барпо этиш ва ушбу мажмуада ҳар йили ҳоким Парк Ёон-Гук кубогини ташкил қилиш каби масалалар юзасидан фикрлар билдирилиб, келишувларга эришилди.

Умумжаҳон таэквондо полицияси федерациясининг ижрочи маслаҳатчиси, Корея Республикасининг Почеон шаҳри мери Парк Ёон-Гук Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёевнинг спорт соҳасига қаратаётган алоҳида эътибори "Париж-2024" Олимпиадасида, халқаро майдонда ўтказилаётган кўплаб жаҳон ва қитъа чемпионатларида яққол намоён бўлаётганини билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг