UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 авг 20:11
Янгиликлар

Гандбол

Ўзбекистон Осиё чемпионати 1/2 финалига чиқиш баробарида Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиз мезбонлик килаётган гандбол бўйича қизлар ўртасидаги U19 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида гуруҳ босқичининг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Ҳозиргина "Алпомиш" муз саройида А гуруҳи етакчилари Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилишди. Муросасиз кечган ўйинда Чин юрти қўл тўпи усталари 29:25 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимда хитойликлар 16:13 ҳисобида зафар қучишди. Иккинчи бўлимда қизларимиз астойдил ҳаракат қилишди ва бир тўп фарқи билан ютқазишди. 

Шу тариқа, Хитой терма жамоаси юз фоизлик натижа билан гуруҳимизда якка пешқадам бўлиб олди. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўрин билан 1/2 финалга йўл олди. Бугун Ҳиндистонни 31:28 ҳисобида мағлуб этган Хитой Тайпейи терма жамоаси гуруҳда учинчи бўлди ва энди 5-8 ўринлар учун курашни давом эттиради. 

Бугунги ўйинлар доирасида Эрон Қирғиз Республикасини 77:12, Корея Республикаси Японияни 23:21 ҳисобида енгди. В гуруҳидан Корея Республикаси ва Япония терма жамоалари 1/2 финалга йўл олишди. 

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси 1/2 финал йўлланмаси билан бирга жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритди. Регламентга кўра, ярим финалга етиб келган 4 терма жамоа жаҳон чемпионати чиптасига эга чиқди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг