UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 дек 08:44
Янгиликлар

Гандбол

Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Санақулов: "Зафарли одим 2025 йилда ҳам давом этади"

Бир неча кун олдин Ўзбекистон гандбол федерациясига янги раҳбар сайланганди.

Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Санақулов бундан буён мамлакат гандбол федерациясига раислик қилади. Янги раҳбар барчани байрам билан табриклар экан, янги 2025 йилда ҳам спортчиларимизнинг муваффақиятли одими давом этишига ишонишини айтди. 

"Азиз ҳамюртлар! Сизларни қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган Янги - 2025 йил билан табриклайман. Ортда қолаётган йил ўзбек спорти тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилди. Спортчиларимиз Олимпиада ва Паралимпия ўйинларида, жаҳон ва Осиё чемпионатларида мисли кўрилмаган натижаларга эришдилар. 

Албатта, бу қалбимизга ғурур ва фахр ҳиссини бағишлади. Ишончим комил, янги йил ҳам бундан мустасно бўлмайди. Зафарли спортчиларимиз анъанани давом эттириб, давлатимиз байроғини янада сарбаланд қилишади. 

Янги йилда хуш кайфият, соғлик ва саломатлик, омад ва муваффақият Сизларни асло тарк этмасин. Файзу барака, тўкин-сочинлик ва фаровонлик оилангиз ҳамроҳига айлансин. Айёмингиз муборак бўлсин!"

Ҳурмат билан Қувондиқ Санақулов, Ўзбекистон Қаҳрамони, мамлакат гандбол федерацияси раиси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг