UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 июл 16:32
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон спорти раҳбарлари Қозоғистон МОҚ раҳбари Геннадий Головкин ва бошқалар билан учрашди (ФОТО)

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти ҳозирда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Ташриф давомида расмийлар қардош мамлакат билан спорт соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида бир қатор учрашувлар ўтказмоқда.

Бугун Қозоғистон Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов, Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси Президенти — таниқли боксчи Геннадий Головкин ҳамда Паралимпия қўмитаси Президенти Кайрат Боранбаев билан учрашув бўлиб ўтди. 

Мулоқот чоғида икки давлат спорт соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, терма жамоалар учун қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, йирик мусобақаларга тайёргарликни биргаликда олиб бориш, иқтидорли ёшларни селекция қилиш ва инфратузилмани ривожлантиришда ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур ташриф икки мамлакат спорт алоқаларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг