UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 окт 11:25
Янгиликлар

Таэквондо, Осиё ўйинлари

Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси Осиё ўйинларини 6 та медаль билан якунлади. Турли йиллардаги Осиё ўйинларида натижаларимиз қандай бўлган?

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIX Осиё ўйинларининг таэквондо баҳслари ўз ниҳоясига етди...

Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси турнирда жами 6 та медаль кўлга қиритди. Булардан биттаси олтин, биттаси кумуш ва 4 таси бронза медалларидир. 



Ўзбекистон мустақил равишда 1994 йилдан бери Осиё ўйинларида иштирок этиб келади. Хиросимада бўлиб ўтган мусобақада ўзбекистонлик таэквондочилар битта бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 12-ўринни эгаллаган.

1998 йил Бангкок шаҳридаги баҳсларда вакилларимиз медаллардан қуруқ қолганди. 

2002 йил Жанубий Кореянинг Бусан шаҳрида ўтказилган ўйинларда Хиросимада бўлгани каби битта бронза медали билан 13-ўринни банд этилган. 

2006 йил Қатар пойтахти Доҳа мезбонлик қилган мусобақадата натижамиз бир мунча яхшиланиб, битта кумуш медалга сазовор бўлиб, 10-поғонадан ўрин олганмиз. 

2010 йил Пекинда бўлган турнирда Ўзбекистон 3 та (битта кумуш, 2 та бронза) медалга эга чиқиб, 8-ўринни ўзиники қилган.  

2014 йил Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган комплекс мусобақада 4 та (битта олтин, 3 та кумуш) медалга эришиб, 6-ўриндан жой олгандик.  

2018 йил Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган ўйинларда таеквондочиларимиз тарихдаги энг яхши танижани қайд этишган. Ўшанда спортчиларимиз 6 та (1 та олтин, 3 кумуш, 2 та бронза) медаль билан 4-ўринни эгаллаган.




Таъкидлаганимиздек, Ханчжоудаги Осиё ўйинларида таеквондочиларимиз 6 та медалга эга чиқиб, умумжамоа рейтингида 4-поғонани эгаллади. Рейтингнинг 1-поғонасини мезбон Хитой ( 5 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза), 2-ўрнини таэквондо ватани саналмиш Жанубий (3 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза), кучли учликка эса Таиланд (2 та олтин, 2 та бронза) якун ясади. 

Турнирда медаль қўлга киритган таэквондочиларимиз рўйхати: 

Олтин: 

-68 кг: Улуғбек Рашитов

Кумуш: 

-67 кг: Феруза Содиқова 

Бронза: 

-49 кг: Мадинабону Маннопова

-53 кг: Чарос Қаюмова 

+67 кг: Светлана Осипова

микст терма жамоамиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг