UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 дек 15:06
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон тажрибаси FISU томонидан халқаро даражада эътироф этилди

Теглар :  FISUЎзбекистон
Хитойнинг Макао шаҳрида 13-Бош Ассамблея ҳамда йиллик FISU–AUSFУ стратегик мулоқоти ўтказилди.

Тадбир доирасида мутахассислар, академиклар ва спорт соҳаси етакчилари иштирокида бир қатор мавзуларга оид муҳокамалар ташкил этилиб, унда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси вакиллари ҳам фаол иштирок этди.

Мулоқот давомида Ассоциация вакиллари томонидан Ўзбекистонда талабалар спортини ривожлантиришда жорий этилган замонавий, самарали бошқарув тизими юзасидан тақдимот ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг ушбу тажрибаси Халқаро талабалар спорти федерацияси (FISU) томонидан юксак эътироф этилиб, уни халқаро амалиётга татбиқ этиш имконияти алоҳида қайд этилди. Бу эътироф мамлакатимизда талабалар спорти соҳасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар самарадорлигининг амалий ифодасидир.

Шунингдек, учрашув доирасида Марказий Осиё талабалар спорти федерациясининг ташкил этилгани ва унинг устувор йўналишлари халқаро миқёсда қўллаб-қувватланди ҳамда FISU президенти Леонз Эдер томонидан Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раиси ўринбосари Эркин Қодировнинг Марказий Осиё талабалар спорти федерацияси Бош котиби этиб тайинлангани расман тасдиқланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг