UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 фев 19:14
Янгиликлар

Хоккей

Ўзбекистон тарихда илк бор хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади, жамоамиз тақвими ҳам маълум

18 ёшгача бўлган ёшларимиз 28 февраль - 6 март кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказиладиган U-18 жаҳон чемпионатининг III дивизионида (даража бўйича еттинчи) иштирок этадилар.

Бунга қадар Ўзбекистон хоккей мактаблари тарбияланувчиларидан ташкил топган U18 ёшлар терма жамоаси Осиё ва Океания Кубогида икки марта ғолиб бўлиб, ҳеч бир ўйинда мағлубиятга учрамаган. Турнир 2023 йил март ойида Улан-Баторда (Мўғулистон) ва 2024 йил апрель ойида Тошкент ҳамда Самарқандда (Ўзбекистон) бўлиб ўтган.

Жаҳон чемпионатидаги дебют турнирида Ўзбекистон ёшлари Жанубий Африка Республикаси, Люксембург, Туркманистон, Босния ва Герцеговина ҳамда Таиланд ёш жамоаларига қарши майдонга тушишади.

Турнир тақвими:

28 февраль, 14:30 — Ўзбекистон -  Жанубий Африка Республикаси

1 март, 14:30 — Люксембург - Ўзбекистон 

3 март, 14:30 — Туркманистон - Ўзбекистон 

4 март, 11:00 — Ўзбекистон - Босния ва Герсеговина

6 март, 18:00 — Таиланд - Ўзбекистон 

Халқаро Хоккей Федерацияси (IIHF) турнирнинг сўнгги учрашуви сифатида Таиланд ва Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги баҳсни белгилаган, бу эса айнан шу икки жамоа мусобақанинг асосий фаворитлари сифатида кўрилаётганини англатади.

Жанубий Африка жамоаси аутсайдер сифатида кўрилмоқда, Люксембург эса ўтган йилги турнирни ўтказиб юборган. Қолган уч рақиб эса жиддий рақобатчи бўлиши мумкин.

Биз ёшларимизга ишонамиз ва умид қиламизки, Чехияда мавсумни ўтказган Жасурбек Рустамхонов ва Салоҳиддин Азимов иштирокида кучайган жамоамиз жаҳон чемпионатида муносиб дебют қилади ҳамда ғалаба ва юқори дивизионга чиқиш учун курашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг