UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 июн 17:11
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади

Венгриянинг Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик баҳсларида сўнгги кунги беллашувлари давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, бугун оғир вазн (аёллар +78, эркаклар +100 кг) тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Бугунги беллашувларда медаль йўлида сўнгги умидларимиз бўлган Ирисхон Қурбонбоева ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси совриндорлари Музаффарбек Тўрабоев ва Алишер Юсупов татамига чиқди. 

Афсуски, биринчи босқичдан муваффақиятли ўтиб олган дзюдочиларимиз иккинчи даврада мағлубият аламини тотиб кўришди. Ўтган йилдан энг оғир вазнга ўтган Қурбонбоева япониялик рақибасига имкониятнни бой берди. Тўрабоев IJF байроғи остида курашаётган Инал Тасоевга, Юсупов эса икки каррадан Олимпиада ва жаҳон чемпиони, чехиялик Лукаш Крпалекка ютқазди. Алишернинг мағлубияти айниқса аламли бўлди. Иккита юко баҳси билан бораётган дзюдочимиз ҳужумга берилиб кетиши натижасида аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини медалсиз якунлади. Сўнгги бор 2018 йилги жаҳон чемпионатида шундай ҳолат кузатилганди. Терма жамоамизда мураббийлар штаби алмашган, дзюдочиларнинг аксарияти учун бу илк жаҳон чемпионати бўлди. Мана шу омиллар омадсиз иштирокимизга сабаб бўлди. 

Умид қиламизки, эртага ўтказиладиган аралаш жамоавий баҳсларда терма жамоамиз жаҳон чемпионати медалларига эга чиқади. Илк даврада Туркманистон терма жамоасига қарши татамига чиқамиз.    

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг