UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 апр 10:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижасини биласизми?

Теглар :  Ўзбекистон
Маълумки, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бу йилги жаҳон чемпионатини ўз уйида қабул қилади.

1-14 май кунлари Тошкентда бокс бўйича катталар ўртасидаги йигирма иккинчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақа тарихидаги энг яхши натижасини қайд этиш имкониятига эга.

Мусобақалар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, йигитларимиз энг яхши натижасини 2019 йилда қайд этганига гувоҳ бўламиз. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида вакилларимиз 3 та олтин, битта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритган эди.

Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзахалилов ва Баҳодир Жалолов ўшанда олтин медалларга эга чиқишган эди. Дилшодбек Рўзметов кумуш, Бобо-Усмон Батуров эса бронза медалларига сазовор бўлганди.

Жами 5 та медални қўлга киритган Ўзбекистон делегацияси 2019 йилги жаҳон биринчилигида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб, ўзининг энг яхши натижасини қайд этганди.

Икки йил ўтиб, Сербияда ўтказилган 2021 йилги жаҳон чемпионатида эса вакилларимиз 2 та медаль билан Ватанга қайтган эди. Абдумалик Халаков кумуш, Мадияр Саидраҳимов эса бронза медалига сазовор бўлганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
30 апр 15:54:56
Tursun Ganiev
Насиб булса бу йил Россия 2019 ЖЧдан хам яхши натижа булади ва албатта Умумжамоа буйча 1 уринни олади термамиз. Сербиядаги ЖЧ да бизникиларни чопишган эди хакамлар.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг