UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 май 12:25
Янгиликлар

От Спорти

Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси асосчиси Набижон Жўраев 70 ёшда!

Теглар :  Набижон Жўраев
Тарихи бир неча асрга бориб тақаладиган қадриятларимиздан бири улоқ-кўпкарининг ҳозирги кунда ривож топишига улкан ҳисса қўшган инсонлардан бири Набижон Жўраев қутлуғ 70 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Набижон Наимовични қутлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.  

Унда Cпорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, “Нуроний” жамғармаси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Шароф Убайдуллаев, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, шунингдек, Миллий гвардия қўмондонлиги ҳамда спорт федерациялар вакиллари ва кўплаб фахрийлар иштирок этишди.  

Тадбирда сўз олган расмийлар Н.Жўраевнинг юртимиз спорти ривожига қўшган ҳиссаси, хусусан, улоқ-кўпкари йўналишининг тараққий этишидаги хизматлари, ҳозирги кунда ҳам “Тонг” фахрийлар футбол жамоасида тўп тепиб, ёшларга ўрнак бўлаётгани, оммавий спорт тадбирларида фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидлашди.

Хусусан, Ш.Маҳмудов юбилей эгасига вазир табригини ўқиб эшиттирди. Ўз навбвтида, Ш.Ташматов ва Б.Махситов Набижон Жўраевга МОҚнинг эсдалик медалини тақдим этишди. Набижон Наимович билдирилган тилаклар учун миннатдорчилик изҳор этиб, бундан кейин ҳам юртимиз спорти ривожи учун хизмат қилишга тайёр эканини билдирди.

Маълумот учун, Жўраев Набижон Наимович 1954 йил 18 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. Республика Олимпия захиралари коллежини тамомлаган. 2001 йил Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияга асос солиб, кўп муддат унинг раҳбари сифатида самарали меҳнат қилди. 

Бугунги кунда ҳам федерациянинг фахрий раиси сифатида соҳани ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг