UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 авг 09:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон ва Қозоғистондан Осиё чемпионати финалига неча нафардан боксчи етиб келди? (Барча жуфтликлар)

Бироз аввал Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида финал жанглари бошланди.

World Boxing томонидан ташкил этилаётган қитъа биринчилигида бугун ёшлар (U-19) ўртасида Осиё чемпионати ғолиб ва совриндорлари аниқланади. Ярим финалда мағлубиятга учраган боксчилар аллақачон бронза медалларини нақд қилиб улгуришди. Бугунги финал жангларида терма жамоамизнинг 10 нафар боксчиси Осиё чемпионлиги учун рингга кўтарилади. 

Таққослаш учун, медаллар йўлидаги асосий рақибимиз ҳисобланган Қозоғистон терма жамоасининг 7 нафар боксчиси финал жангларида рингга чиқади. Улардан 5 нафари ўғил болалар, қолган 2 нафари қизлардир. 

Ён қўшниларимиздан Адилет Тортубек (60 кг), Бейбарис Аширбай (70 кг), Тимур Тайбеков (80 кг), Нурсултан Кистаубай (85 кг) ва Расул Асанханов (90 кг) финалда ўз жангларини ўтказишади. Қозоғистонлик қизлардан Аяжан Ермек (57 кг) ва Куралай Егинбайкизи (80 кг) олтин медаллар учун баҳс олиб боради. 

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан 10 нафари финалга етиб келгани ҳақида хабар бердик: 6 та ўғил болалар, 4 та қизларда финал

Ҳамюртларимиздан Осиё чемпионлиги учун Жаҳонгир Зайниддинов (65 кг), Абдулазиз Жўрақулов (70 кг), Муҳаммаджон Ёқуббоев (75 кг), Норбек Абдуллаев (80 кг), Самир Собиров (85 кг), Ислам Салихов (+90 кг), Мафтуна Мусурмонова (48 кг), Севара Маматова (60 кг), Райҳона Қурбонбоева (70 кг) ва Собирахон Шаҳобиддинова (+81 кг) рингга чиқади. 


Учта жуфликда ўзбек-қозоқ боксчилари қарама-қаршилига гувоҳ бўламиз:

70 кг: Бейбарис Аширбай - Абдулазиз Жўрақулов 

80 кг: Тимур Тайбеков - Норбек Абдуллаев 

85 кг: Нурсултан Кистаубай - Самир Собиров 


Боксчиларимизнинг финал жанглари билан танишинг:

-60 кг: Севара Маматова - Вини (Ҳиндистон) 09:45

-70 кг: Райҳона Қурбонбоева - Абудурейиму Алимире (Хитой) 10:15

+80 кг: Собирахон Шахобиддинова - Парчи Токас (Ҳиндистон) 11:00

-48 кг: Мафтуна Мусурмонова - Чиранан Даппҳонҳан (Таиланд) 11:15

-65 кг: Жаҳонгир Зайниддинов - Маусам Суҳаг (Ҳиндистон) 11:45

-70 кг: Абдулазиз Жўрақулов - Аширбай Бибарис (Қозоғистон) 12:00

-75 кг: Муҳаммаджон Яқупбоев - Раҳул Кунду (Ҳиндистон) 12:15

-80 кг: Норбек Абдуллаев - Тимур Таибеков (Қозоғистон) 12:30

-85 кг: Самир Собиров - Нурсултан Кистаубай (Қозоғистон) 12:45

+90 кг: Ислам Салиҳов - Орхан Агҳаев (Бирлашган Араб Амирликлари) 13:15 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг