UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 дек 16:17
Янгиликлар

Волейбол

Ўзбекистон волейбол федерацияси Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасига тарихий йўлланмани қўлга киритиш истагида

Ўзбекистон волейбол федерациясининг Халқаро волейбол федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиши натижасида юртимизда бир қатор мусобақалар ташкил этилмоқда.

Бундай юксалиш бўлажак Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун умид беради. 

Шу асосда Отабек Умаров бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти мамлакат волейбол федерациясининг яқин 4 йиллик режаларига бағишланган тақдимоти билан танишди. Расмийларни Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор, Ўзбекистон волейбол федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Бекмурод Абдуллаев қарши олди ва мавзу юзасидан умумий маълумот берди.

Ҳозиргача Олимпия ўйинларининг волейбол баҳсларида 12 тадан жамоа иштирок этган. Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларида жамоалар сони 16 тага ошиши кутилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, мутахассислар Ўзбекистон эркаклар терма жамоасида имконият мавжуд эканини билдиришди. 

Федерация масъуллари ўз тақдимотлари давомида минтақавий мусобақаларда иштирок этиш орқали жамоамизнинг салоҳиятини ошириш кўзда тутилганини маълум қилишди. Шунингдек, соҳил волейболи дастурида ҳам бу борадаги имкониятлар кўриб чиқилди. 

2025 йил пойтахтимиз ушбу спорт турида ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қилади. Айнан мазкур мусобақа Олимпия сиклига тайёргарлик кўрадиган таркибни аниқлаб олиш, хато ва камчиликларни кўздан кечириш имкониятини тақдим этиши таъкидланди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг