UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 янв 21:47
Янгиликлар

Хоккей

Ўзбекистон хоккейининг байроқдори - "Ҳумо" 5 ёшда!

Теглар :  Ҳумо
2018 йилнинг 15 январида Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби расман рўйхатдан ўтди.

Беш йил ичида клуб биринчи ютуқларга эришиб, ўсишни ва ривожланишни бошлади. Биринчи 2018/2019 - мавсум Ўзбекистон чемпионатининг доимий мавсумида "Ҳумо" биринчи ўринни эгаллади, аммо ярим финалда бўлажак чемпионлар - "Семурғ"га мағлуб бўлиб, бронза медали соҳибига айландилар.

2019/2020 - мавсумда "Ҳумо" Олий Хоккей Лигаси (ҳозирги Бутунроссия хоккей лигаси)да иштирок этди. Нолдан йиғилишни бошлаган жамоа плей-офф босқичига ўтиб, биринчи турда лиганинг кўпкарра чемпиони - Нефтекамскнинг "Торос"ини енгиб ўтди. Жамоа, "Ҳумо Арена" каби ОХЛнинг юлдузчаси эди. Ҳар бир ўйин мухлислар учун ҳақиқий байрам эди. Мухлисларнинг сони кундан-кун ўсиб борарди. 

2020 йилнинг 4 март куни 1/8 босқичнинг "Торос"га қарши олтинчи учрашувида 7267 нафар мухлис ўйинга ташриф буюрди ва "Ҳумо" учинчи маротаба ОХЛнинг рекордини янгилади. Аммо пандемия мавсумни якунлашга йўл бермади.

Кейинги икки йил давомида, маълум сабабларга кўра, "Ҳумо" профессионал даражадаги чемпионатларда иштирок этмади, лекин барча эътибор "Ҳумо" болалар хоккей мактабига қаратилди. Ёш тарбияланувчилар ўз уйларида ҳам, халқаро мусобақаларда ҳам ғалабаларга эришишди. Мактабнинг икки жамоаси доимий равишда Қозоғистон чемпионатида иштирок этар эди. Болалар жамоаси Бишкекдаги Қирғизистон Президенти кубогида, шунингдек, ўз уйларида ўтказилган турнирларда иштирок этишди.

2022 йилнинг июль ойида "Ҳумо" ХК Қозоғистоннинг Pro Hokei Ligasy'да иштирок этиши ҳақида хабар берилди. Жамоага биринчи таркибдан Роман Смирягин, Жавохир Расулов ва Павел Синявскийлар қайтди. Катта хоккейни соғинган мухлислар жамоанинг янги таркибини ҳам яхши кўриб қолдилар. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида учинчи ўринни мустаҳкам эгаллаб турибди ва расман плай-оффга йўл олди.

Хулоса қилиб айтиш мумкин-ки, Ўзбекистон хоккейининг байроқдори, пандемияга қарамай, дастлабки беш йил ичида ўз тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор яратди.

Таваллуд айём муборак, "Ҳумо"!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг