UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 дек 11:39
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистонда футболчилар маошининг минимал суммаси оширилади

Теглар :  ЎзПФЛ
Лига рўйхатидан ўтадиган меҳнат шартномаларида минимал ойлик-маош белгилаб қўйилган бўлиб, унга кўра клуб ўз футболчисига Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган суммада маош белгилаши лозим.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, профессионал футбол клубларида ойлик-маошларнинг юқори миқдори ошишда давом этмоқда, бироқ ёш иқтидорларни рағбатлантириш масаласида қатор муаммолар мавжуд. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори кўринишида маош олаётган футболчида ўзининг ойлик чиқимларини қоплаш билан боғлиқ қийинчиликлар бор. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ўзбекистон футболчилари уюшмаси ҳамкорликда Ўзбекистон футбол ассоциациясига мазкур масалада қўшма таклиф киритди. Ҳар уч ташкилот ҳамкорликда якдил қарор қабул қилгунига қадар, Лига меҳнатга ҳақ тўлашнинг беш баробар миқдоридан кам бўлган меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказмайди.

Параллель равишда «Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш устида иш олиб борилмоқда. Тез орада бу масалада ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлади. Бунда профессионал футболчи мақоми қайта кўриб чиқилади. Шунингдек, машғулот компенсацияси ва шу билан боғлиқ масалалар янада аниқроқ кўринишда тартибга солинади ҳамда келишиш учун ФИФАга тақдим этилади.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 миллион 155 минг сўмни ташкил этади Беш баробар эса 5 миллион 775 минг сўм бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг