UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 июл 10:16
Янгиликлар

Волейбол

Ўзбекистонда волейбол янада ривожлантирилади

"Волейбол спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори (ПҚ-274-сон, 19.07.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йилдан бошлаб, ҳар йили Республика ҳудудида анъанавий тарзда қуйидаги мусобақалар ўтказиб борилади:

— олий таълим муассасалари талабалари, профессионал таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида "Volleyball Stars" Ўзбекистон кубоги;

— вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида уч босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – республика) ўртасида "Янги Ўзбекистон" республика мусобақаси;

— умумий ўрта таълим муассасалари, юқори синф ўқувчилари ўртасида уч босқичли мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кубоги;

— ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида пара волейбол спорт мусобақалари.

2025 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир маротаба волейбол бўйича Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)га аъзо давлатлар ўртасида "Буюк Ипак йўли" халқаро турнири ўтказиб борилади.

Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати сифатида қайта ташкил этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг