UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 дек 19:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонлик боксчининг ғалабаси билан якунланган жанг тарихга кирди

Хабарингиз бор, шу кунларда Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича катта ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Эътиборлиси, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Фарзона Фозилова тарихий жанг иштирокчисига айланди. 22 ёшгача боксчилар ўртасида Осиё чемпиони бўлган вакиламиз Таиланддаги қитъа чемпионатининг илк даврасида непаллик Аарати Бхомжанни ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлубиятга учратди. 

Осиё бокс конфедерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу баҳс осиёлик боксчи қизларнинг шлем, яъни бош ҳимоя воситасисиз ўтказган илк жанги сифатида тарихга кирди. 

"U22 Осиё чемпиони бўлган ўзбекистонлик Фарзона Фозилова -48 кг вазнда қитъа чемпионати дебютанти непаллик Аарати Бхомжанни мағлуб этди. Бхомжан Осиё чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб берган Непалнинг ички мусобақасида U22 Осиё чемпионати кумуш медали соҳибаси Сусму Тамангни шов-шувли тарзда таслим этган эди. 21 ёшли Фозилова ўзи учун катталар ўртасидаги илк Осиё чемпионатида тезлик эвазига рақибасидан устун келди. Айнан шу жанг Осиё чемпионатида аёл боксчилар шлемсиз рингга чиққан илк жанг сифатида тарихга кирди", — деб ёзади ASBC расмий сайти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг