UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 авг 18:21
Янгиликлар

Дзюдо, Париж-2024

Ўзбекистонлик дзюдочи Париж Олимпиадасидаги мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлади

У микст дастуридаги беллашувлардан сўнг дзюдодаги фаолиятини якунлайди.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулноза Матниязова (70 кг) Париж Олимпиадасидаги иштирокини нимчорак финалда якунлаган эди. Мазкур мағлубиятдан сўнг ҳамюртимиз ўз фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди:

"Қаерда ва қай ҳолатда бўлмайлик, пешонамизга ёзилган ерда бўламиз. Фақат содир бўлиши лозим нарсагина содир бўлади. Ҳамма нарса ўз вақтида бошланади ва ўз вақтида тугайди. Демак, шундай бўлиши керак экан. Ҳар бир куним учун Аллоҳимга беҳисоб шукур айтаман. Мени қўллаб-қувватлаб турган ота-онамга, турмуш ўртоғимга ва яқинларимга, шунингдек, Дзюдо федерциясига, дзюдо оиласига раҳмат айтаман. Шу ергача қанча қийинчикларни босиб ўтдик. Париж Олимпиадаси сўнгги мусобақам эди. Жамовий беллашувлардан кейин мен ўз спорт фаолиятимни якунлайман. Мени қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат айтаман. Энди кўпроқ оилам даврасида бўламан, ИншаАллоҳ", деб ёзди Матниязова.

Маълумот учун Гулноза Матниязова айни дамда 29 ёшда. Париж Олимпиадаси унинг фаолиятидаги учинчи Олимпия ўйинлари бўлди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг