UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 ноя 11:58
Янгиликлар

Самбо

Ўзбекистонлик мутахассис – 2024 йилнинг энг яхши самбо ҳаками!

Теглар :  СамбоFIAS
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида самбо бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати доирасида йилнинг энг яхши ҳакамига FIASнинг "Биллур ҳуштаги"ни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Халқаро самбо федерацияси техник комиссияси қарори билан Ўзбекистон самбо ассоциацияси ҳакамлар кенгаши раиси Ислом Одилов ушбу мукофот соҳиби бўлди. Мукофотни ҳамюртимизга Халқаро самбо федерацияси (FIAS) ижрочи директори Сергей Табаков топширди. 

Айтиш лозим, FIASнинг “Биллур ҳуштак” мукофоти 2021 йилдан бошлаб ҳар йили энг яхши ҳакамга тақдим этиб келинади. Мукофот махсус макет асосида Халқаро самбо федерацияси буюртмаси асосида тайёрланади. Бу мукофот мутахассисларнинг самбо олдидаги юксак хизмати учун тақдим этилади.

Ислом Одиловнинг катта ҳакамлик тажрибаси ҳамда юқори савиядаги кўплаб халқаро мусобақаларда бош ҳакам сифатида фаолият кўрсатгани таъкидланди. Ўтган йиллар давомида Одилов ўзининг профессионаллигини изчил тасдиқлаб келмоқда, шунингдек, судьялар орасида катта обрўга эга мутахассис ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг